Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоятда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада такомиллаштириш тўғрисида
16 июнь 2022 г 671 Комментарии: 0
Вилоят ҳокимлиги,шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда вилоят ҳокимлигига бўйсунувчи муассасаларнинг коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-81-сонли қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2021 йил 10 сентябрдаги 03-07/6280-сонли хатига ва 18-октябрь кунидаги 01-07/6859-сонли тавсияларига мувофиқЎзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6- ва 25-моддаларига асосан
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1.Вилоят ҳокимлиги, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда вилоят ҳокимлигига бўйсунувчи муассасаларда қуйидагилар:
- коррупцияга қарши курашиш сиёсати 1-иловага;
- одоб-аҳлоқ қоидалари 2-иловага;
- коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти 3-иловага;
- манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом 4-иловага;
- ишга қабулқилинаётган номзодларни текшириш йўриқномаси 5-иловага;
- алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш регламенти 6-иловага;
- контрагентларни текширишга оид йўриқнома 7-иловага;
-коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш услибиёти 8-иловага;
- коррупцияга қарши курашиш тизимининг ҳолати ҳақидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш регламенти 9-иловага;
- коррупциявий хатти-ҳаракатлар ва одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича регламент 10-иловага;
- вилоят ҳокимлиги одоб-аҳлоқ комиссияси тўғрисидаги низом 11-иловага;
- ходимларни этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилиши ни ташкил қилиш бўйича йўриқнома 12-иловага;
- коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низом 13-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Вилоят ҳокими Э.Салиев
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!