Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокимлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимининг фаолият кўрсатиши тўғрисида 2022 йил 1-чораклик ҳисобот
22 апрель 2022 г 461 Комментарии: 0
Вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси томонидан 2022 йил 1-чорак давомида назорат шўъбасининг 1-ярим йилликка мўлжалланган йўл харитасида режалаштирилган ҳокимият тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни такомиллаштириш,коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш,коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш,назорат қилиш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш соҳаларида ўзига юклатилган вазифа ва функциялари доирасида ҳокимият тизимида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилди.
Вилоят ҳокимлиги, шаҳар-туман ҳокимликларининг фаолиятига оид 2022 йил 1-чорагида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва ички идоравий хужжатлари уларда коррупциявий нормаларни бартараф қилиш мақсадида ўрганиб борилди.
Ўрганиш давомидавилоят,шаҳар-туманларҳокимликлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички идоравий хужжатларда коррупциявий нормалар аниқланмади.
Вилоят ҳокимлиги, шаҳар-туманлар ҳокимликлари тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асосларни яратиш хамда амалиётга тадбиқ этишлик мақсадида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларига кўмак бериш мақсадида тақдим қилинган БМТ ТДнинг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси билан биргаликда ISO 37001:2016 коррупцияга қарши стандартидан келиб чиқиб, ташкилотда коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этувчи тавсиявий ҳужжатлар тўпламига мувофик коррупцияга қарши ички назорат шўъбасининг ички ҳужжатлари мослаштирилиб, тегишли низом, йўриқнома ва регламентлар фаолиятда фойдаланиш учун шахар-туманлар ҳокимликларига вилоят ҳокимининг ёзма кўрсатмаси билан юборилиб коррупцияга қарши курашиш бўйича маханизм ва ҳуқуқий асослар яратилди ва шаҳар-туман ҳокимликларда ушбу хужжатларни ижроси учун маъсул бўлган ваколатли ходимларга амалиётга тадбиқ этиш юзасидан шаҳар-туман ҳокимликларига борилиб тушинтириш ва тавсиялар берилиб ижроси назоратга олинди.
Ҳокимлик тизимида коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва дастлабки баҳолаш натижалари бўйича аниқланган хавф-хатарни камайтириш юзасидан коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг фаолият соҳалари ва лавозимларининг рўйхати шакллантирилиб, коррупция хавф-хатарини камайтириш мақсадида энг кўп мойил бўлган лавозимларда ишловчи ходимлар учун 2022 йилнинг 1-чорагига мулжаллаб ишлаб чиқилган коррупцияга қарши махсус(қўшимча) ўқитиш режаси ва жадвалига мувофиқ Жиззах шаҳар, Зарбдор, Шароф Рашидов, Пахтакор, Зафаробод, Арнасой, Бахмал, Ғаллаорол, Зомин, Янгиобод, Мирзачўл, Дўстлик ва Фориш туман ҳокимликларида “Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати”, “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳодимларнинг мажбуриятларива коррупциявий харакатлар содир этиш хавфи келган вақтидаги харакатлари”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтариш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6257-сон фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 2 мартдаги “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-аҳлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги 62-сон қарори бўйича коррупцияга қарши умумий ва махсус ўқув машғулотлари ўтказилди.
Вилоят, шаҳар-туманлар ҳокимликлари ходимлари“давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати”билан таништирилиб тилхатлар олинди.
Тизимдаги коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган бошқа соҳалар ҳамда лавозимларни аниқлаш ва баҳолаш, коррупциявий хавф-хатарга энг кўп мойил бўлган лавозимларни рўйҳатини шакллантириш бўйича ишлар олиб давом эттирилмоқда
Шаҳар-туманлар ҳокимликларига ходимларнинг этика ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича ўқитилишини ташкил қилиш бўйича фаолиятда фойдаланиш учун ходимларнинг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишни ташкил қилиш бўйича намунавий йўриқнома юборилиб, 2022 йил учун ўқув режаларини ишлаб чиқишларида фойдаланиш учун коррупцияга қарши кураш соҳасидаги ўқув материаллари мавзулари тавсия қилинди.
Ўхшаш ҳуқуқбузарликлар содир этилиши эҳтимолини баҳолаш ва олдини олиш мақсадида 2022 йил мобайнида Ўзбекистон Республикасининг бошқа вилоятлар ҳокимликларида, ҳамдабошқа давлат органлари ва ташкилотларида коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг ҳолати ва йўналишлари ҳақида маълумотлар ўрганиб борилмоқда. Ушбу маълумотлар ўтказилган ўқув машғулотларида барча шаҳар-туманлар ҳокимлик ходимлари эътиборларига етказилди
Шахар-туманлар ҳокимликларининг кадрлар билан ишлаш гуруҳларигаходимларнинг коррупциявий ҳатти-харакатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан ҳизмат текширувлари ўтказиш бўйича регламент, манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом, ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича йўриқномалар амалиётда кандай тадбиқ этиш бўйича тушинтириш ва тавсиялар берилди. Барча шаҳар-туман ҳокимликларда ходимларнинг коррупциявий хатти-харакатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш холатлари юзасидан хизмат текширувлари реестри юритилди, манфаатлар тўнашувини бошкариш низоми бўйича бўш иш жойларига номзодларни лавозимга тайинлаш ва ротация қилишда манфаатлар тўқнашувини декларация қилиш ва манфаатлар тўқнашувини хар йиллик декларация қилиш амалга оширилмоқда. 2022 йил йил 1-чорагида ўтказилган хар йиллик декларация қилиш давомидаҳокимликлар тизимида манфаатлар тўқнашуви холатлари аниқланмади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257-сон Фармонига 1-Илова мувофиқ тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастурининг 26-банди билан вилоят ҳокимлигига юклатилган давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари самарали фаолияти ташкил этиш тўғрисидаги чора тадбири ижроси вилоят ҳокимининг 2021 йил 27-сентябр кунги 152-3-0-Q/21 -сон қарори билан вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўъбасини ташкил этилибижроси таъминланди ва давлат дастурларида ташкилотга юклатилган вазифа ижроси мониторинг қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурида режалаштирилган тадбирларни амалга оширилганлиги тўғрисидаги ҳисобот тақдим қилинди.
Ташкилот ходимларида ҳалоллик сиёсатини таъминлаш ва умуман жамиятда коррупцияга қарши курашиш маданиятини ошириш мақсадида юксак хулқ-атвор стандартларига мувофиқлик,шунингдек лавозим мажбуриятларини бажариш чоғида ходимлар томонидан коррупциявий ҳаракатлар содир этилишига йўл қўймаслик максадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “ Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-6257 қарорига мувофиқ 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ҳамда танлов доирасида ўтказиладиган синов тадбирларини Интернет тармоғи орқали реал режимида кузатишни назарда тутувчи тартиб жорий этилиб, ижроси назорат қилиб борилмоқда.
Ҳокимият тизимида ходимларни ва ишга кираётган ҳар қандай шахсни коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати билан имзо чеккан ҳолда таништириш ва коррупцияга қарши тартиб-таомилларининг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш услубиётига мувофиқ тизимда коррупцияга қарши курашиш бўйича белгиланган тартиб-таомиллар ва коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган ички норматив ҳужжатларнинг бажарилиши ярим йиллик якуни бўйича мониторинг қилинади.
Вилоят ҳокимлиги ва шаҳар-туман ҳокимликларида коррупцияга қарши талаблар ва тартиб таомилларга риоя этилиши устидан назорат режасига асосан ишлашга номзодларни текшириш натижаларининг хулосада акс эттирилишини тўлиқлиги, контрагент ва ташкилот томонидан шартнома ва бошқа хужжатларни имзоловчиларнинг ваколатлари мавжудлиги, тақдим этилган хужжатларни ваколатли шахсларнинг имзолари визуал равишда мослиги, ташкилот ёки контрагент ходимлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларда тузатиш, ўчириш, соҳталаштириш белгилари йўқлиги ва бошқа холатлар текшириб кўрилди.
Талаб ва тартиб таомилларга риоя этилиши устидан назорат текшируви давомида қонун бузилиш холатлари аниқланмади.
Ташкилотда манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва тартибга солиш тартибини белгиловчи низом, ташкилотда давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомиллари, шу жумладан тўғридан-тўғри шартнома тузишда иштирокчиларни мажбурий текширишнинг асосий талаблари, тартиб ва усулларини белгиловчи контрагентларни текширишга оид Йўриқнома, ишга қабул қилишда номзодлар текширувини ўтказишнинг тамойиллари, талаблари, тартиб ва муддатларини белгиловчи Йўриқномалар ёзма кўрсатмалар билан шаҳар-туманлар ҳокимликларга юборилиб, амалиётга тадбиқ этиш бўйича хоқимликларни ўзида хокимлик ташкилиш кадрлар гуруҳи ва бош хисобчиларига тушинтиришлар ва тавсиялар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги “Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллиштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6313-сон фармонига мувофиқ вилоят,шаҳар-туман ҳокимликларида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат харидлари билан боғлиқ тузиладиган шартномаларда ва мехнат шартномаларига мажбурий равишда коррупцияга қарши қўшимча шартлар белгиланди.
Коррупциявий хатти-харакатлар ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарларни қабул қилиш ва қўриб чиқиш тартиби давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларига алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-харакатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш Регламентига асосан вилоят хокимлигида ишонч телефон, расмий сайтдаги саҳифаси, электрон почта манзили, телеграм бот ва Facebook сахифалари коррупцияга оид харакатлар ҳақида ахборот бериш учун жорий қилинди.
2022 йил 1-чорагида вилоят, шаҳар-туманлар ҳокимликлари ходимларига нисбатан коррупциявий хатти-харакатлар ва хуқуқбузарлик тўғрисидаги хабарлар қабул қилинмади.
Вилоят ҳокимлигида коррупцияга оид ҳаракатлар ҳақида ахборот бериш учун мўлжалланган алоқа каналлари манзили тўғрисида маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг вед-сайтига жойлаштириш мақсадида ёзма топшириғига асосан тақдим этилди.
Вилоят ҳокимлиги веб-сайтида коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш юзасидан қабул қилинган фармон ва қарорлар, коррупция конунчилиги, коррупция, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар, манфааатлар тўқнашуви тушинчалари юзасидан 7 марта тушинтиришлар ва тавсиялар берилиб 1 марта расмий каналда чиқиш қилинди.
Шаҳар-туманлар ҳокимликларига давлат органлари ва ташкилотлари,уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом,ходимларнинг коррупциявий хатти-харакатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича регламент,ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича йўриқнома,ходимларни этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича йўриқномалар юборилиб ушбу хужжатлар талабларига мувофиқ фаолиятни ташкил этиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар берилиб назоратга олинди..
Вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши
ички назорат шўъбаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!