» » Жиззах вилояти ҳокимлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимининг фаолият кўрсатиши тўғрисида 2021 йилги умумий ҳисоботи

Жиззах вилояти ҳокимлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимининг фаолият кўрсатиши тўғрисида 2021 йилги умумий ҳисоботи

20 январь 2022 г 429 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПҚ- 5177-сон “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ вилоят ҳокимининг 2021 йил 27-сентябрдаги  152-3-0-Q/21-сон қарори билан ташкил этилган.

Вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси томонидан 2021 йил давомида  ўзига юклатилган вазифа ва функциялари доирасида ҳокимият тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни такомиллаштириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш, коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Вилоят ҳокимлигининг фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички идоравий хужжатлари уларда коррупциявий нормаларни бартараф қилиш мақсадида ўрганиб борилди.

Вилоят ҳокимлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асосларни яратиш ҳамда амалиётга тадбиқ этишлик мақсадида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларига кўмак бериш мақсадида тақдим қилинган БМТ ТДнинг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси билан биргаликда ISO  37001:2016 коррупцияга қарши стандартидан келиб чиқиб, ташкилотда коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этувчи тавсиявий ҳужжатлар тўпламига мувофик коррупцияга қарши ички назорат шўъбасининг ички ҳужжатлари мослаштирилиб, тегишли низом, йўриқнома ва регламентлар фаолиятда фойдаланиш учун шахар-туманлар ҳокимликларига  вилоят ҳокимининг ёзма кўрсатмаси билан юборилиб ижроси назоратга олинди.

Ҳокимлик тизимида коррупциявий хавф-хатарни дастлабки баҳолаш ўтказилиб, уларнинг натижалари бўйича аниқланган хавф-хатарни камайтириш юзасидан коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг фаолият соҳалари ва лавозимларининг рўйхати шакллантирилиб, коррупция хавф-хатарини камайтириш  мақсадида энг кўп мойил бўлган лавозимларда ишловчи ходимлар учун 2022 йилда коррупцияга қарши махсус(қўшимча) ўқитиш режаси ва жадвали ишлаб чиқилиб вилоят ҳокими томонидан тасдикланди.

Тизимдаги  коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган соҳалар ҳамда лавозимларни аниқлаш ва баҳолаш, коррупциявий хавф-хатарга энг кўп мойил бўлган лавозимларда ишловчи ходимларни рўйхатини шакллантириш давом эттирилмоқда

Шаҳар-туманлар ҳокимликларига ходимларнинг этика ва коррупцияга қарши курашиш масалалари  бўйича ўқитилишини ташкил қилиш бўйича фаолиятда фойдаланиш учун ходимларнинг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишни ташкил қилиш бўйича намунавий йўриқнома юборилиб, 2022 йил учун ўқув режаларини ишлаб чиқишларида фойдаланиш учун коррупцияга қарши кураш соҳасидаги ўқув материаллари мавзулари тавсия қилинди.

Ўхшаш ҳуқуқбузарликлар содир этилиши эҳтимолини баҳолаш мақсадида давлат ҳокимиятининг бошқа органларида коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг ҳолати ва йўналишлари ҳақида маълумотлар ўрганиб борилмокда.

Шаҳар-туманлар ҳокимликларининг кадрлар билан ишлаш гуруҳларига ходимларнинг коррупциявий ҳатти-харакатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан ҳизмат текширувлари ўтказиш бўйича регламент, манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом, ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича йўриқномалар ўрганиб чиқишлик ва фаолиятда фойдаланишлик учун юборилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257-сон Фармонига 1-Илова мувофиқ тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастурининг 26-банди билан  вилоят ҳокимлигига юклатилган давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари самарали фаолияти ташкил этиш тўғрисидаги чора тадбири  ижроси вилоят ҳокимининг 2021 йил 27-сентябр кунги 152-3-0-Q/21 -сон қарори билан вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички  назорат шўъбасини  ташкил этилибижроси таъминланди ва давлат дастурларида ташкилотга юклатилган вазифа ижроси мониторинг қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурида режалаштирилган тадбирларни амалга оширилганлиги тўғрисидаги  ҳисобот тақдим қилинди.

Ташкилот ходимларида ҳалоллик сиёсатини таъминлаш ва умуман жамиятда коррупцияга қарши курашиш маданиятини ошириш мақсадида юксак хулқ-атвор стандартларига мувофиқлик,шунингдек лавозим мажбуриятларини бажариш чоғида ходимлар томонидан коррупциявий ҳаракатлар содир этилишига йўл қўймаслик максадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “ Коррупцияга қарши курашиш  фаолиятини  самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига мувофиқ 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ҳамда танлов доирасида ўтказиладиган синов тадбирларини Интернет тармоғи орқали реал режимида кузатишни назарда тутувчи тартиб жорий этилиб, ижроси назорат қилиб борилмоқда.

Хокимият тизимида ходимларни ва ишга кираётган ҳар қандай шахсни  коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати билан имзо чеккан  ҳолда таништириш ва коррупцияга қарши тартиб-таомилларининг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш услубиётига мувофиқ  тизимда коррупцияга қарши курашиш бўйича белгиланган тартиб-таомиллар ва коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган ички норматив ҳужжатлар бажарилишини мониторинг ва назорат қилиш режалаштирилди

Давлат органлари ва ташкилотларида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиётига  мувофик  ташкилотда коррупциявий хавф-хатарлар харитаси, коррупция хавф-хатарига кўп мойил бўлган лавозимлар руйҳати шакллантирилиб, коррупцияга қарши кураш дастури ишлаб чиқилиб, 2022 йилда ҳодимларни этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини режаси ва жадвали ишлаб чиқилди.

Ташкилотда  коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган ички норматив ҳужжатлар бажарилишини мониторинг ва назорат қилиш максадида 2022 йилнинг 1 чорагида Агентлик томонидан тақдим қилинган Давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида коррупцияга қарши тартиб-таомилларининг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш услубиётига мувофиқ амалга оширилади.

Ташкилотда манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва тартибга солиш тартибини белгиловчи Низом, ташкилотда давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомиллари, шу жумладан тўғридан-тўғри шартнома тузишда иштирокчиларни мажбурий текширишнинг асосий талаблари, тартиб ва усулларини белгиловчи контрагентларни текширишга оид Йўриқнома, ишга қабул қилишда номзодлар текширувини ўтказишнинг тамойиллари, талаблари, тартиб ва муддатларини белгиловчи Йўриқномалар вилоят ҳокимининг кўрсатмаси билан  шаҳар-туманлар ҳокимликларга юборилиб, ушбу хужжатларга мувофиқ ишлаш жорий этилиб, назоратга олинди.

Коррупциягақарши курашиш  қоидаларни ташкилотнинг хўжалик шартномаларига киритиш жорий қилинади.

Ташкилот ходимларини 2022 йил  1 чорагида этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича  ўқув режаларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилиб, коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган лавозимда ишловчилар билан махсус(қўшимча) ўқув машғулотлари ўтиш тўғрисида режа ва жадвал ишлаб чиқилди.

Коррупциявий хатти-харакатлар ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарларни қабул қилиш ва қўриб чиқиш тартиби давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларига алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-харакатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш Регламентига асосан жорий қилинди.

Вилоят ҳокимлигида коррупцияга оид ҳаракатлар ҳақида ахборот бериш учун алоқа каналлари ташкил этилиб, ташкил этилган алоқа каналлари манзили тўғрисида маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг вед-сайтига жойлаштириш мақсадида ёзма топшириғига асосан тақдим этилди.

Шаҳар-туманлар ҳокимликларига давлат органлари ва ташкилотлари,уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом,ходимларнинг коррупциявий хатти-харакатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича регламент,ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича йўриқнома,ходимларни этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича йўриқномалар юборилиб ушбу хужжатлар талабларига мувофиқ фаолиятни ташкил этиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар берилиб назоратга олинди.Ташкилот тизими томонидан мавжуд коррупцияга қарши талаблар,назорат тадбирлари ва тартиб-таомилларнинг бажарилганлиги 2022 йил 1-чораги давомида амалга оширилиши режалаштирилган.

Ташкилотда 2021 йилда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги талабларнинг бузилиши аниқланмаган.

Вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши

ички назорат шўъбаси раҳбари  С.Мелибаев 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!