» » Коррупцияга қарши курашиш бўйича фармон юзасидан

Коррупцияга қарши курашиш бўйича фармон юзасидан

18 январь 2022 г 770 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257-сон “Коррупцияга қарши муросасиз  муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини  кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони.

Ушбу фармонда мамлакат ривожланишининг бугунги  босқичида коррупция Ўзбекистон давлати ва жамият тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири эканлиги қайд этилиб, коррупция ҳолатларининг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва унга қарши аёвсиз курашиш барча даражадаги давлат органлари раҳбар ва ходимларининг энг устивор вазифаси этиб белгиланган.

Шунингдек, мазкур Фармонга асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари  раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоги ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий қилиш, декларация тақдим этишдан бош тортиш ва қасддан нотўғри маълумотларни киритиш уни давлат хизматидан четлаштиришга ва қонунда белгиланган жавобгарликка тортишга асос бўлиши тартиби ўрнатилган.

Бундан ташқари, 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчиларига республика ҳудудидан ташқарида ҳисоб рақамлар очиш ва эгалик қилиш, нақд пул маблағларини сақлаш, кўчмас ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади (хорижда ишлаётган давлат хизматчилари ва давлат хизматига киришдан олдин олинган мол-мулк бундан мустасно).

Вилоят ҳокимлиги коррупцияга

қарши ички назорат шўъбаси раҳбари  С.Мелибаев

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!