» » Жиззахдаги мусиқа ва санъат мактаби битирувчилари иштирокида ҳисобот концерти ўтказилди

Жиззахдаги мусиқа ва санъат мактаби битирувчилари иштирокида ҳисобот концерти ўтказилди

07 июнь 2023 г 426 Комментарии: 0

Жиззах вилояти мусиқали драма театрида вилоятимизда мавжуд 15 та мусиқа ва санъат мактабининг 312 нафар ўқувчилари иштирокида "Ҳаётимга ҳамроҳдир чолғу" ҳисобот концерти ўтказилди.

Ушбу концертда Жиззах вилояти маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи Азамат Дарханов иштирок этиб, истеъдодли ўқувчиларнинг ижодий фаолияти билан яқиндан танишишди.

Ҳисобот концертда ўқувчилар санъатнинг барча соҳаларида ўзларининг олган билимларини куй ва қўшиқлар билан саҳнада намойиш этишди. Концерт сўнгида битирувчиларга гувоҳномалар берилди ва ушбу соҳада фаоллик кўрсатган ходимлар тақдирланишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!