» » Олий мажлис Сенати аъзоси Пахтакор тумани аҳолиси билан учрашди

Олий мажлис Сенати аъзоси Пахтакор тумани аҳолиси билан учрашди

10 июнь 2023 г 351 Комментарии: 0

Пахтакор тумани ҳокимлиги мажлислар залида хизмат сафари билан ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Сенати аъзоси Гулнора Маруфова ва Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Мухторова Назира бошчилигида туман кенгаши депутатлари маҳалла раислари, ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ биринчи ялпи мажлисида муҳокама этилган масалалар юзасидан йиғилганларга атрофлича тушунчалар бериб ўтилди.

Учрашувда жамият тараққиёти, мамлакат ривожи қонун устуворлиги ҳар қандай глобал шароитда, ҳар қандай вазиятда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, ёш авлод тарълим-тарбиясига янада жиддий эътибор қаратиш муҳим такидлаб ўтилди.

Олий Мажлис Сенатининг қирқ биринчи ялпи мажлисида ушбу йўналишларнинг ҳуқуқий асосини такомиллаштиришга оид бир қатор қонунлар сенаторлар томонидан атрофлича кўриб чиқилганлиги ҳамда қизғин фикр-мулоҳазалар билдирилганлиги юзасидан очиқ мулоқат ташкил этилди.

Тадбирнинг якуний қисмида Халқ депутатлари туман кенгаши вакиллари томонидан билдирилган фикр ва таклифлар тингланди. Иштикорчилар ўзлари қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Ҳамда билдирилган таклифлар юзасидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилиши белгилаб қўйилди.

Шундан сўнг туман марказида янгидан барпо етилган “Дилором” маҳалла биносида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

 

 

Ҳудуддаги ҳотин-қизларни қийнаб келаётган муаммолари тингланиб, уларга ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!