» » Шароф Рашидов туманидаги маҳалланинг ички йўлларига асфальт ётқизилмоқда

Шароф Рашидов туманидаги маҳалланинг ички йўлларига асфальт ётқизилмоқда

10 июнь 2023 г 333 Комментарии: 0

Йўллар халқимизни обод манзиллар сари элтувчи, аҳолининг оғирини енгил қилувчи жамоатчиликнинг энг серқатнов маконидир.

Айниқса, бу нурли манзилларнинг равонлиги инсонларнинг манзил-маконини яқин қилишда, аҳолига ёрқин кайфият улашишда бебаҳо ҳиссадир. Бироқ бу йўллар яроқсиз ҳолга келса, қиш ва баҳорнинг қор-ёмғирлари натижасида лойгарчиликлар, кўлмак сувлар аҳолининг оворагарчилигига сабаб бўлса, барчада бирдек ташвиш уйғотади.

Шароф Рашидов туманида юзага келган ҳақиқий ҳолат ва унинг ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, аҳоли эҳтиёжларига мувофиқ йўл тармоғи ҳолатини сифат жиҳатидан ўзгартиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Тумандаги "Маданият" маҳалласининг марказига олиб борадиган йўллар таъмирталаб бўлиб, аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган эди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ушбу маҳалланинг 4 км йўлларига Шароф Рашидов туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг қурувчилари томонидан ҳозирги вақтда асфальт ётқизилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!