Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманининг “Ўзбекистон” маҳалласида ички йўллар таъмирланмоқда
17 июль 2021 г 971 Комментарии: 0
Фориш туман марказидаги “Ўзбекистон” маҳалласидаги ички йўллар неча йиллардан буён таъмирланмагани, носозлиги, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиб келаётганди.
Айни кунда Фориш туман автомобил йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси томонидан “Ўзбекистон” маҳалласидаги ички йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Маҳалла ҳудудидаги 1,4 километр йўлга қум-шағал тўкиб, текисланди. Амир Темур кўчасининг ушбу маҳалла ҳудудидан ўтган қисмига тўлиқ асфальт қоплама ётқизиб текисланди. Айни кунда эса маҳалланинг “Бахт” кўчасида 1 км. қисмига асфальт қоплама ётқизиш ишлари давом этяпти. Яна маҳалланинг 2,1 километр ички йўлларини ҳам таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!