Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманидаги «Ғаллаорол – Қўйтош – Янгиқишлоқ» автомобил йўли таъмирланмаяпти деган хабар асоссиздир (видео)
18 сентябрь 2020 г 1 437 Комментарии: 0
Ижтимоий тармоқларда «Маҳалла» телеканалида йўли таъмирланяпти, аслида…. деб номланган хабар тарқалди. Ушбу хабар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
4 Р 42 «Ғаллаорол – Қўйтош – Янгиқишлоқ» автомобил йўли давлат аҳамиятидаги йўл бўлиб, унинг 39 километри Фориш тумани ҳудудидан ўтган. Мазкур йўл Жиззах ҳудудий автомобил йўллардан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидадир.
– 2020 йилда давлат аҳамиятидаги 4 Р 42 «Ғаллаорол – Қўйтош – Янгиқишлоқ» автомобил йўлининг 5 километрида таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, таъмирлаш ишларини бизнинг жамоамиз олиб бормоқда, – дейди Фориш туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бош муҳандиси Ҳасан Мустафоев. – Бугунги кунга қадар мазкур йўлнинг 3,2 километр қисми тўлиқ таъмирланиб, асфальт қоплама ётқизилди ҳамда умумфойдаланишга топширилди. Бу ерда шу кунга қадар 1 миллиард 100 миллион сўмдан зиёд таъмирлаш ишлари олиб борилди. – Йўлнинг яна 1,8 километр қисмида ҳам таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Йўл четига етарли миқдорда шебен тўкилиб, асфальт қоришма тайёрлашга ҳозирлик кўрилмоқда. Йўлнинг ушбу қисмида асфальт қоришма тайёрлаш учун 150 тонна битум талаб этилади. Айни кунда Жарқўрғондан 150 тонна битум олиш учун шартнома тузганмиз. Яқин уч кун ичида талаб этилган битумни ҳам олиб келамиз. Айни кунда йўл таъмирлаш ишларида 6 та техника воситалари ва 18 нафар ишчиларимиз ишлашяпти.
– Бундан ташқари давлат аҳамиятидаги 4 Р 42 «Ғаллаорол – Қўйтош – Янгиқишлоқ» автомобил йўлининг асфальт қопламаси мавжуд бўлган 5 километр қисмида ёғингарчиликлар натижасида ҳосил бўлган чуқурлар асфальт қоплама билан ямалди. Ёғингарчиликлар натижасида ювилиб кетган йўл четлари шебен тўкилиб, текисланди. 1 та сув ўтказгич иншооти қурилди.
Давлат аҳамиятидаги 4 Р 42 автомобил йўлининг бир қисмини Совур давони ташкил этади. Йўлнинг давон қисмида ҳам таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, йўл четларига хавфсизликни таъминлаш учун тўлиқ темир бетон тўсиқлар ўрнатилди. Ушбу йўлда амалга оширилаётган таъмирлаш ишларини сентябрь – октябрь ойларида якунлаймиз.
Фориш тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!