» » Жиззахда элита картошка уруғчилик хўжаликлари фаолияти йўлга қўйилади 

Жиззахда элита картошка уруғчилик хўжаликлари фаолияти йўлга қўйилади 

12 июнь 2023 г 498 Комментарии: 0

Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий картошка етиштиришни кўпайтириш ва уруғчилик базасини янада мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. 

Республикада картошка етиштириш, аҳолининг картошкага бўлган талабини тўла қондириш, уруғчилик тизимини йўлга қўйиш ва етказиб бериш тадбирларини сифатли амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланади.

Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги билан биргаликда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос юқори авлодли уруғлик картошка етиштириш, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига арзон маҳаллий уруғлик етказиб беришни ташкил этиш мақсадида картошка уруғчилигига ихтисослашган элита уруғчилик хўжаликлари фаолияти йўлга қўйилишини таъминлайди.

Картошка уруғчилигини йўлга қўйишда илмий-тадқиқот муассасалари, кластерлар ва бошқа уруғчилик хўжаликларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

  • ҳудудларнинг тупроқ-иқлим ва сув шароитларидан келиб чиқиб, юқори авлодли сертификатланган уруғлик картошка экилишини таъминлаш;
  • агротехник тадбирларга риоя қилган ҳолда уруғлик картошка майдонларини апробациядан ўтказиб, уруғликларни нав ва авлодлари бўйича алоҳида жамғариш;
  • етиштирилган уруғлик картошкани кейинги мавсумда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига етказиб бериш учун махсус сақлаш омборларини ташкил этиш;
  • фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига асосий, такрорий майдонларга сертификатланган уруғлик картошкани етказиб бериш;
  • уруғлик картошкани етиштириш, парваришлаш, ўсимликларни ҳимоя қилиш тадбирларини ўтказиш ҳамда янги инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича маҳаллий ва хорижий илмий-тадқиқот институтлари олимлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиалида 2023-2027 йилларда Корея ҳукуматининг 4,1 млн доллар техник кўмак маблағлари асосида картошка уруғчилигида “Илм-таълим-ишлаб чиқариш” тамойили бўйича “Картошка уруғчилиги маркази”ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.

Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Самарқанд вилояти, Жиззах вилояти, Тошкент вилояти, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Самарқанд вилоятидаги хорижий корхонага юқори авлодли уруғлик картошка етиштириш мақсадида 2023 йил якунига қадар Булунғур (150 га), Тойлоқ (150 га) ва Самарқанд (200 га) туманларидан 500 гектар, 2024 йил 1 февралга қадар Бўстонлиқ (200 га), Бахмал (200 га) ва Зомин (200 га), Китоб (150 га) ва Шаҳрисабз (200 га) туманларидан 950 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларининг йигирма беш йил муддатга белгиланган тартибда ижарага берилишини таъминлайди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!