» » Жиззах вилоятида қишлоқ хўжалиги ривожида кластерларининг ўрни қандай бўлмоқда?

Жиззах вилоятида қишлоқ хўжалиги ривожида кластерларининг ўрни қандай бўлмоқда?

17 май 2020 г 1 677 Комментарии: 0

Маълумки сўнгги йиллар давомида мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш юзасидан бевосита Давлат раҳбаримиз бошчилигида ҳукуматимиз томонидан қатор қарор ва фармонлар тасдиқланиб, соҳани ривожлантириш бўйича замон талабларига мос бўлган бошқарув усуллари ва техник-технологик ютуқлар амалиётга жорий қилинмоқда.

Жумладан, Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил  23 октябрдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси қабул қилинди. Унга мувофиқ, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида мева-сабзавот кластерлари ташкил этилмоқда. 2019 йил 11 декабрда бу борада Президент қарори қабул қилиниб, барча ташкилий-ҳуқуқий асослар яратиб берилди. Ўтган қисқа вақтда  Пахта, ғалла, мева-сабзавот кластерлари ташкил этилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 майдаги ПК-4704-сон Қарорига асосан, картошкачиликка ихтисослаштириладиган  туманларда картошкачилик кластерлари ва кооперацияларини ташкил этиш назарда тутилган.

2020 йил 1 майдан бошлаб картошка етиштирувчи фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, шунингдек, картошкачилик кластерлари ва кооперацияларининг уруғлик картошка харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун уларга 12 ой муддатгача тижорат кредитлари ажратилади. Тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисми Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

2023 йил 1 июлгача бўлган муддатга четдан олиб кирилаётган уруғлик картошка божхона божидан озод этилади. Бунда имтиёзлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг карантин кўрик далолатномаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг мувофиқлик сертификати асосида берилади.

Вилоятда 2019 йил ишлаб чиқарилган картошка маҳсулотлари 65892 тн ёки ўтган йилга мос даврига нисбатан 105,9 фоизни ташкил қилди. Хусусан ўсиш суръатлари Зомин (111,9 фоиз), Ғаллаорол (106,5 фоиз) ва Бахмал (105,6 фоиз) туманларида кузатилди. 

Янги қувватларни ташкил этиш ва кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш натижасида, 2020 йилда қишлоқ хўжалиги соҳаси вилоятимизда ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ошиши назарда тутилган.

Шунинг учун кластерлар фаолиятига ҳар томонлама ёрдам беришимиз зарур. Қишлоқ хўжалигининг келажаги, унинг иқтисодий самарадорлиги пахта, ғалла, мева-сабзовот кластерлари билан боғлиқ.

Вилоят статистика бошқармаси

Қишлоқ хўжалиги ва экология

статистикаси бўлими бошлиғи

О.Уралов.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!