Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмалда 15 та йўналишдаги шифокорлар хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказди
12 июнь 2023 г 599 Комментарии: 0
Бахмал туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда Боғишамол, Истиқлол, Фидокор ҳамда Барлос маҳаллаларидаги оилавий шифокорлик пунктларида хотин-қизлар ва болалар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрикда 15 та йўналишдаги шифокорлар "Аёллар дафтари", "Темир дафтар"да турувчи, кам таъминланган, ва эҳтиёжманд хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!