» » Жиззахда хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

Жиззахда хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

31 август 2022 г 612 Комментарии: 0

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи  фаоллари томонидан турли хил маданий-маърифий тадбирлар билан бир қаторда хотин-қизлар учун бепул тиббий кўриклар ҳам ташкил этилмоқда. “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Навбатдаги шундай бепул тиббий кўриклардан бири -  Doctor-Akmal кўп тармоқли хусусий тиббиёт марказида бўлиб ўтди.

Байрам олдидан ташкил этилган ушбу тиббий – кўрикда, Жиззах шаҳридаги Шодлик, Жиззахлик, Кимёгар, Тошлоқ, Ёшлик МФЙларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, “Аёллар дафтари” да турувчи 20 нафар хотин-қизлар турли хил йўналишдаги тиббиёт ходимлари кўригидан ўтишди.

Тажрибали шифокорлар, тиббий-кўрик натижаларидан келиб чиқиб, аёлларга соғлиқларини тиклаш учун ўз маслаҳатларини бердилар.

Саида Умаралиева

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!