» » Жиззах шаҳрида аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

Жиззах шаҳрида аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

05 сентябрь 2019 г 2 541 Комментарии: 0

Жиззах вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Аёллар маркази” хотин-қизлар ижтимоий-иқтисодий кўмак маркази, “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фаол аёллари билан ҳамкорликда “Соғлом аёл юрт келажаги” деб номланган акция ўтказилди.

Акция Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Саҳоб Мусаев бошчилигидаги “Карина-каю” клиникасида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрикда "Олмазор", "Дўстлик", "Кимёгар", "Нурлиобод", "Заргарлик", "Ўратепалик" маҳалларида  истиқомат қилувчи кам таъминланган, тиббий хизматга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган, боқувчисини йўқотган, жисмоний имконияти чекланган фарзандлари бор хотин-қизлар жалб қилинди. Акция доирасида терапевт, кардиолог, гинеколог, лор шифокорлари ва УТТ, ЭКГ ва бошқа тиббий текширувлари, лабаратория текширувларидан ўтказилди.

Аниқланган касалликлар бўйича аниқ ташхислар қўйилди. Жами 9 млн сўмлик тиббий хизматлар бепул амалга оширилди. Акция доирасида турли соғлом турмиш тарзини тарғиб қилувчи, эрта никоҳнинг оқибатлари, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг оқибатлари ҳақида маълумот берувчи турли буклетлар, флаэрлар тарқатилди. 

Ушбу акция доирасида 8 та хусусий клиникалар билан биргаликда амалга оширилмоқда, булар, “Мед стар”, “Райҳон-Шаҳзод”, “Суғдиёна”, “Зиё нур мед шифо”, “Мадад шифо”, “Фирдавс” хусусий клиникалари орқали Жиззах шаҳридаги барча 34 та маҳалла фуқаролар йиғинини аҳолисининг ёрдамга муҳтож қатламини қамраб олинган.

Эслатиб ўтамиз бу акцияни биринчи бўлиб Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Ҳасан Аҳмедов томонидан бошлаб берилган эди.

И.Муродова“Аёллар маркази” хотин-қизлар

ижтимоий-иқтисодий кўмак

маркази раҳбари

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!