Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида тиббий кўрик ташкил этилди
08 август 2019 г 2 333 Комментарии: 0
Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама етук ва баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш, бу борада эса хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Шу боис, юртимизда хотин-қизлар соғлиғини мустаҳкам ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари яратилганлиги, тиббий хизмат тизимини жаҳон андозалари даражасига кўтариш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ҳам ҳудудларда фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, партиянинг Фориш туман Кенгаши томонидан туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида аҳоли учун бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрик давомида фуқароларга соғлом турмуш тарзи, ўзи ва яқинларининг саломатлигига эътиборли бўлиш, соғлом умр кўришлари бўйича маслаҳатлар беришяпти.
Шунингдек, маҳаллада яшаётган ёши улуғ инсонлар, ногиронлиги бор шахслар ва болаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уй шароитида тиббий кўрик ташкил этилмоқда. Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни, тўғри овқатланиш юзасидан маслаҳатлар берилаётир.
Аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишни такомиллаштириш соғлом авлодни тарбиялаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолида тиббий этика, санитария-гигиена кўникмаларини шакллантириш, касалликларни камайтиришда муҳимдир.
Тиббий кўрик давомида фуқаролар ўзлари қизиққан саволларга жавоблар, саломатлиги тўғрисидаги муаммоларга тегишли кўрсатмалар олишди.
Умида Бўронова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фориш туман Кенгаши раиси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!