Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда банк картаси маблағи “номаълум” тарзда ечиб олинди
13 июнь 2023 г 343 Комментарии: 0
Жиззах вилояти Зафаробод туманида яшовчи 27 ёшли Б.М. ариза билан мурожаат қилиб, унга тегишли банк картасидан 3.000.000 сўм пулларини номаълум шахс ечиб олганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида яшовчи 27 ёшли Б.К. содир этганлиги, у Б.М.га тегишли мобил қурилмани сотиб олиб, унга “Click Evolution“ иловасини ўрнатганида фуқаро Б.М. тегишли банк картаси уланган ҳолатда қолиб кетганлигидан фойдаланиб ундаги пулларни ўзлаштирганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан, Б.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисм “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Б.К. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!