» » Жиззахда olx.uz сайти орқали фирибгарлик қилган шахс ушланди

Жиззахда olx.uz сайти орқали фирибгарлик қилган шахс ушланди

22 февраль 2023 г 428 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида яшовчи Н.А. olx.uz сайтида металл буюмларни кесувчи лазер хизмати борлиги тўғрисидаги эълонга асосан кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилиб, алданиб қолди.

Қайд этилишича, Н.А. номаълум шахс билан лазер кесувчи ускуна ёрдамида кесиб беришни келишган ва унинг банк картасига 2.640.000 сўм пул ўтказиб берган, бироқ номаълум шахс товарни етказиб бермаган.

Шундан сўнг Н.А. тегишли органларга ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар давомида ушбу жиноят Тошкент вилояти Сергели туманида яшовчи, муқаддам Ўз.Рес. ЖКнинг  168-моддаси билан судланган И.Х. томонидан содир этилгани аниқланди.

И.Х. фуқаро Н.А.нинг ишончига кириб, ўзаро келишув(алдов) йўли билан пулларни олгани маълум бўлди.

И.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  168-моддаси 3 қисм билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!