Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда фуқарони «самосуд» қилиб ечинтирган шахслар ушланди
01 апрель 2022 г 740 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 15 март куни соат 00:30 ларда Шароф Рашидов туманида яшовчи номаълум кимса фуқарога қўнғироқ қилиб кўчага чақиради. Фуқаро кўчага чиққач, уни икки нафар шахс машинага ўтқазади ва Шароф Рашидов туманининг Сўлоқли маҳалласидаги бўш бинога олиб боради.
У ерда фуқарони аввал калтаклашади ва ечинтириб видеога олишади. Сўнг видеони ижтимоий тармоқларда тарқатишади.
Вилоят ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув натижасида фуқарони «самосуд» қилган шахслар топилади. Ушбу жиноятни Жиззах шаҳрининг Дўстлик ва Тинчлик маҳаллаларида яшовчи шахслар қилгани аниқланади.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, ушбу шахсларга жабрланувчининг Жиззах шаҳрида яшовчи қиз билан тушган суратни ижтимоий тармоқларда жойлагани ёқмаган. Шундан сўнг улар таниш қиз учун жабрланувчидан ўч олишга қарор қилишган.
Қайд этилишича, фуқарони «самосуд» қилган шахсларга қонунан чора кўрилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!