» » Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга, Фарғонада Кореяга юбормоқчи бўлган шахслар ушланди

Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга, Фарғонада Кореяга юбормоқчи бўлган шахслар ушланди

25 февраль 2022 г 737 Комментарии: 0

Фуқарони Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган шахс 20 минг доллар, Кореяга юбормоқчи бўлган шахс 300 доллар ва 500 минг сўм олаётганда қўлга олинган.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХ Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Ш. фуқаро Ж.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Туркия, Италия ёки Мексика давлатлари орқали айланма йўллар билан АҚШ ҳудудига олиб ўтиши ва ушбу давлатда ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 20 000 доллар олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.С. фуқаро Н.ни ишончига кириб, 3,5 минг доллар эвазига уни Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, олдиндан 300 доллар ва 500 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фото: Бош прокуратура
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!