» » Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчисини Жиззах вилояти ҳокими билан учрашуви ўтказилди

Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчисини Жиззах вилояти ҳокими билан учрашуви ўтказилди

13 июнь 2023 г 580 Комментарии: 0

Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олган Бекар бошчилик делегация аъзоларини вилоят ҳокими Эргаш Салиев қабул қилди.

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев музокаралар давомида вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий ва инвестиция салоҳияти ҳамда ҳудудларда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари бўйича тушунчалар бериб, вилоятнинг асосий драйвер соҳалари бўлган автомобилсозлик, текстил, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, туризм соҳасида инвестиция лойиҳаларни хусусида сўз юритди.

Бугунги кунда ҳудудда Туркия давлати тадбиркорлик субъектлари иштирокида умумий қиймати 115,1 млн. долларлик 3 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жиззах вилоятида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши натижасида 450 та янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари вилоятда Туркия давлати тадбиркорлари иштирокидаги умумий қиймати 327,8 млн. долларлик 12 та инвестиция лойиҳалари фойдаланишга топширилган бўлиб, бунинг натижасида ҳудудда 318 та янги иш ўринлари яратилган.

Жиззах вилояти Туркия давлатига жорий йилнинг биринчи чорагида 13,3 млн. долларлик маҳсулотларни экспорт қилган.

Туркиядан Жиззах вилоятига ҳудудда фаолият юритаётган корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва фаолиятини кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг январь-февраль ойларида 8,5 млн. долларлик маҳсулотлар импорт қилинган. Бугунги кунда Жиззах вилоятида Туркия корхоналари иштирокидаги 40 та кўшма корхоналар рўйхатдан ўтган. Булардан 7 таси қишлоқ хўжалиги, 27 таси саноат ва 6 таси хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликдир.

Ўз ўрнида Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар вилоятнинг бугунги салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтар экан, Жиззахда амалга оширилаётган ишларни ижобий дия баҳолади.

Учрашувдан сўнг, жаноб элчи Олган Бекар Ш.Рашидов музейи билан танишиб, “Жиззах” МИЗ ҳудудидаги саноат корхоналари “MASTER BUILDINGS PRODUCT” МЧЖ, “MONO-ELECTRIC” МЧЖ ва “DAL TEKNIK ZOMIN CEMENT AND LIME” МЧЖ цемент ишлаб чиқариш лойиҳасини кўздан кечирди.

Шунингдек, Зомин миллий табиат боғида қурилаётган дор йўли ва тумандаги Суфа дам олиш масканида қурилаётган меҳмонхоналарни бориб кўрди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!