» » Пахтакорда сайёр қабул ва тиббий кўрик ўтказилди

Пахтакорда сайёр қабул ва тиббий кўрик ўтказилди

16 июнь 2023 г 383 Комментарии: 0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғининг ўринбосари Б.Акилов бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Пахтакор туманида аҳолининг соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммо ва мурожаатларини ўрганди. Натижада, фуқаролардан 210 та мурожаатлар қайд этилди. Ушбу мурожаатларнинг 206 таси жойида ҳал этилди, 4 та мурожаат ўрганиш жараёнида.
Шунингдек, сайёр қабул муносабати билан туман аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил этилди ва 210 нафар фуқаролар вилоят тиббиёт муассасаларининг етакчи мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 140 нафарида турли касалликлар аниқланди. 118 нафарига амбулатор шароитда даволанишга тавсия берилди, 22 нафар беморларга туман ва вилоят муассасаларида даволаниш учун йўлланма берилди.
Уй шароитида даволанишга муҳтож 105 нафар беморга бепул дори- дармонлар тарқатилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!