Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда тоза ичимлик сувини етказиб бериш лойиҳалари амалга оширилмоқда
19 июнь 2023 г 385 Комментарии: 0
Президентнинг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов ва туман ҳокимлиги ахборот хизмати мутасаддилари томонидан аҳолига тоза ичимлик сувини етказиб бериш лойиҳаларининг амалга оширилишини ўрганилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 2 майдаги қарорига асосан “Манзилли дастур”га киритилган Арнасой тумани "Олтин водий" МФЙдаги "Зафаробод - Арнасой" марказий Д-720 миллиметрли темир қувурлари яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги боис 8,7 километр масофага янги Д-500 миллиметрли ичимлик суви тармоқлари ўрнатилмоқда. Лойиҳа ишлари “Файз коммунал қурилиш” МЧЖ томонидан амалга оширилиб, жорий йилнинг июль ойига фойдаланишига топширилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!