» » Мирзачўл тумани ҳокимлиги тумандаги маҳаллалардан бирида ичимлик суви муаммоси бўйича масалага ойдинлик киритди

Мирзачўл тумани ҳокимлиги тумандаги маҳаллалардан бирида ичимлик суви муаммоси бўйича масалага ойдинлик киритди

11 август 2020 г 1 080 Комментарии: 0

Мирзачўл тумани “Янгидала” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги маҳаллалардан бирида истиқомат қилувчи фуқаролардан MY5 телеканалига ичимлик суви танқислиги муаммоси бўйича мурожаат келиб тушган. Мурожаатда айтилишича, қишлоқдаги иккита катта маҳаллага ҳам "пишма" қўйилганлиги, лекин ҳозир сув умуман йўқлигини, аҳоли сув танқислигидан жабр чекаётганлигини айтилган.

Маҳалла раислари, фаоллари ва маъсул ташкилотларнинг бу билан иши ҳам йўқлигини айтиб, сув чиқмаганлигига анча бўлганлигини, ҳар доимги муаммога айланаётганлигини таъкидлашган.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ҳамда маъсуллар билан биргаликда бориб вазият ўрганилди. Мирзачўл туман Ичимлик суви таъминоти ташкилоти раҳбари С.Ботиров “Тошкент” қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган сув тақсимлаш резервига олиб борди, ушбу "Тошкент", "Янгидала" қишлоқ фуқаролар йиғинлари ва "Пахтазор" шаҳарча фуқаролар йиғини аҳолисига ичимлик суви етказиб бериш тармоғи ремонтдан чиқарилганлигини энди, ичимлик суви таъминоти бўйича бу ҳудудларда муаммо бўлмаслигини айтиб ўтди.
Мазкур Ичимлик суви таъминоти МЧЖ томонидан туман маркази ва 12 та маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган 51 000 дан зиёд аҳолига 9860 кубдан кўпроқ сув тармоғи орқали обиҳаёт етказиб берилмоқда.

Кўп йиллик муаммолар тўпланиб қолган соҳага кейинги йилларда давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан катта эътибор берилмоқда.

Кейинги йилларда қабул қилинаётган қарорлар тизимда туб бурилишларни бошлаб бермоқда. Лойиҳалар ва дастурлар асосида манзилли ва мақсадли амалий ишлар изчил амалга оширилиб келиниб, сув олиш ва тақсимлаш иншоотларида қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Мирзачўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!