Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмалдаги 8 та маҳалла 24 та қишлоқ аҳолисида ичимлик суви муаммоси йўқлиги аниқланди. Ижтимоий тармоқдаги хабардан кўзланган мақсад бошқа бўлиб чиқди
08 январь 2020 г 1 683 Комментарии: 0
Интернетдаги ижтимоий тармоқларда “Бахмал туманидан ёзмоқдамиз. Зарафшон дарёсидан ажраб чиққан канал қуриб қолиши оқибатида 8 та маҳалла 24 та қишлоқ аҳолиси сувсиз қолди. 2 ойдан бери шу аҳвол. Халқ 10 кмдан сув келтириб ичмоқда. Мутассадилардан амалий ёрдам кутиб қоламиз.” деган мазмундаги хабар тарқалди.
Ушбу ҳолат бўйича Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати тегишли соҳа вакиллари билан мазкур мурожаатни бориб жойида ўрганди ва қуйидагиларни маълум қилди.
Ҳақиқатдан ҳам Зарафшон дарёсидан ажраб чиққан “Туятортар-Қли” каналида бир муддат сув бўлмаган лекин бугунги кунда сув келганлиги маълум бўлди.
“Туятортар-Қли” канали сувидан аҳолининг чорва моллари ҳамда томорқа ер майдонларини суғориш учун фойдаланилган.
Каналининг пастки қисмидаги “Навбаҳор”, “Бунёдкор”, “Гулбулоқ” , “Шодлик”, “Нурафшон”, “Янгибоғ”, “Тонгатор” ва “Фидокор” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли жойлашган бўлиб, мазкур фуқаролар йиғинлари ҳудудида 15 та артезан қудуқлари мавжуд ва аҳоли қудуқлардаги ичимлик сувларидан фойдаланиб келмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, “Туятортар-Қли” канали суви ичишга яроқсиз ҳисобланади.
Ҳурматли юртдошлар!
Интернетдаги ижтимоий тармоқлараги шу каби хабарларни барчасига ҳам ишонмаслигингизни сўрар эдик. Зеро ижтимоий тармоқда ҳар ким хоҳлаган нарсасини жойлаштириши мумкин. Расмий бўлган манбалардаги хабарлар хақиқий ҳисобланади.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!