» » Жиззахдаги  туманларни сувсиз қолаётганига нима сабаб бўлаётгани  маълум бўлди

Жиззахдаги  туманларни сувсиз қолаётганига нима сабаб бўлаётгани  маълум бўлди

11 июль 2019 г 2 244 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 9 июль куни «Дарё» сайтида “Жиззах туманларидан бири 10 кун сувсиз қолди” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди.

Унда “Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани «Қулписар» ФХХУ ҳудудида ДM1 каналида 10 кундан бери сув йўқ. Бу ҳақда «Дарё»га мобил мухбир хабар берди. Оқибатда ҳудуддаги пахта майдонлари сувсиз қолган” деган хабар берилди.

Мазкур  хабарда келтирилган холат қанчалик ҳақиқатга тўғри келиши юзасидан Зомин ирригация тизими бошқармаси бошлиғи Л.Маҳмудов томонидан муносабат билдирилди.

Зомин  ирригация  тизими  бошқармаси  маълум қилишича ДМ - 1 каналининг умумий узунлиги 98.7 км бўлиб, шундан бошқармага қарашли қисмининг узунлиги 67.0 км ни ташкил этади.

Бошқарма сувни қабул қилиб олиш учун  Жиззах бош насос станциясидан ПК 317 дан сувни қабул қилиб олади.

Ҳозирги  кунда ДМ-1 каналидан Зомин, Зарбдор, Пахтакор, Ш.Рашидов ва Фориш туманларидаги экин майдонларига сув боради.

Шундан, Ш.Рашидов туманидаги “Ўзбекистон” СИУ, “Самарқанд-қудуқ” СИУ, “А.Навоий” СИУ, “Уч-тепа” СИУ ва “Қулписар” СИУлари  сув  билан таъминланади.

Ш.Рашидов туманининг “Қулписар” СИУда жойлашган "Қили маржони"  фермер хўжалигида 300 гектар пахта майдони мавжуд бўлиб,  биринчи сув билан пахта майдонлари тўлиқ суғорилган. Иккинчи сувдан  270 гектар пахта майдони сув билан таъминланган бўлиб, ҳозирда 30 гектар пахта майдони суғорилмай қолган.

Бугунги кунда ДМ-1 канали ҳудудидаги ғалладан бўшаган барча майдонларга такрорий экинлар (экспорт)  экилган.

Пахта майдонларининг суви такрорий экинлар суви билан биргаликда навбати келиб қолганлиги учун сувга бўлган талаб кундан-кунга ошиб бормоқда. Об-ҳавонинг кескин исиб кетиши натижасида сувга бўлган  эҳтиёж яна ҳам ошди.

Ҳар йиллик прогноз маълумотларига қараганда, Вегетация мавсумида ЖБНС системасида 60 м3/с  насос агрегати ишлатилиши лозим.

Бугунги кунда ЖБНС системасида 50 м3/с насос агрегати ишламоқда. Ш.Рашидов туманига вегетация мавсумида июль ойининг биринчи  декадасида ажратилган чекланган сув миқдори 3,24 м3/ сек  қилиб белгиланган.

Ҳозирги кунда ДМ-1 каналидан Ш.Рашидов туманига ўтадиган сувнинг миқдори 4,4 м3/с ўтмоқда.

Зомин  ирригация  тизими  бошқармаси  томонидан келтириб ўтилган маълумотдан билиш мумкинки бунда сув борасида танқислик келиб чиқиши табиий ҳолатдир.

 Зомин  ирригация  тизими  бошқармаси 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!