Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмалда сайёр қабулда 4-сектор масъуллари фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур воситалар тақдим этишди
21 июнь 2023 г 497 Комментарии: 0
Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари масъуллигида жорий йилнинг июнь ойида Арнасой ва Бахмал туманларида сайёр қабуллар ташкил этилди. Ушбу қабуллар давомида фуқароларни кўп йиллардан бери қийнаб келаётган масалаларга ечим топилмоқда.
Бахмал туманининг 4-сектори ҳудудида жойлашган маҳаллалар фуқаролари учун ташкил этилган сайёр қабул аввалида қатор мурожаатчиларга туман ҳокими иштирокида мотокультиватор, тикув дастгоҳлари, микротўлқинли печлар, ногиронлиги бўлган инсонларга қўлтиқтаёқ ва аравачалар, билимга интилган ёшлар учун бадиий адабиётлар тўплами ва аввалги сайёр қабулларда таълим ва тижорат кредитлари олишда амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар асосида кредит сертификатлари тақдим этилди.
Шундан сўнг фуқароларнинг бандлик, коммунал тўловлар, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит ажратишда кўмаклашиш, қишлоқ йўлларини ободонлаштириш, электр таъминотини яхшилаш мақсадида бетон таянч устунлари етказиб бериш, саломатлигини тиклаш, моддий ёрдам ажратишда кўмаклашиш каби қатор масалалардаги мурожаатлари қабул қилинди. Аксарият мурожаатлар жойига чиқиб ўрганиш талаб қилганлиги боис масъулларга манзилга борган ҳолда ҳолатни ўрганиш ва тегишли таклифларни ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.
Мурожаатларнинг бир қисми жойида бартараф этилиб, маҳаллада “соҳабай”, “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш самарадорлигини ошириш, аниқланган ижтимоий масалаларни бартараф этиш юзасидан сектор раҳбарлари ва тегишли идоралар масъулларига топшириқлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!