Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишлик санъаткорлар Навоий вилоятидан соврин билан қайтишди
03 июль 2023 г 430 Комментарии: 0
Навоий вилояти Нурота туманида “Нурли наволар” II халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтди.
Унда Фориш тумани маданият ва туризм бўлимида фаолият олиб бораётган "Боғдон" фольклор этнографик халқ ансамбли ва "Кичкинтой" халқ ҳаваскорлик қўғирчоқ театри жамоаси ҳам фаол иштирок этишди. Фестивал якунига кўра Фориш тумани маданият ва туризм бўлимида фаолият олиб бораётган "Боғдон" фольклор этнографик халқ ансамбли ва "Кичкинтой" халқ ҳаваскорлик қўғирчоқ театри жамоаси Навоий вилояти Нурота туманида бўлиб ўтган "Нурли наволар" II халқаро фольклор фестивалида қўғирчоқбозлик ва фольклор санъати йўналиши бўйича 14 та жамоалар орасидан фахрли 1-ўринни эгаллади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!