» » Қозон федерал университетининг Жиззах филиалида янги ўқув маркази очилди

Қозон федерал университетининг Жиззах филиалида янги ўқув маркази очилди

06 июль 2023 г 614 Комментарии: 0

Россиянинг Қозон федерал университети Жиззах филиалида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги кўмагида тиббиёт ўқув-симуляция маркази ўз фаолиятини бошлади.

— Кўп тармоқли ўқув-симуляция лабораторияси ташкил қилиниши профессор-ўқитувчилар учун назария ва амалиётни уйғунликда олиб бориш имконини бераётган бўлса, талабаларимиз 1-курсдан бошлаб сифатли билим олиш имконига эга бўлишади, — дейди ҚФУ Жиззах филиали ижрочи директори, техника фанлари доктори, профессор Озод Бобомурадов. – Марказда талабаларга инновацион усуллар орқали таълим беришда амалий ишлар ва илғор хорижий давлатлар ўқитиш услубларидан кенг фойдаланилади. Янги технологияларни ўрганиш, шу орқали беморларнинг соғлиғига хавф туғдирмасдан амалий кўникмалар оширилади ҳамда турли хил клиник вазиятлар таҳлил этилади.

Янги марказда талабалар кенг кўламли тиббий муолажаларни ўзлаштиришлари мумкин бўлган симуляция, инъекция, ошқозонни ювиш, ультратовуш текшируви, терапия, турли мураккабликдаги жарроҳлик амалиётларини олиб борувчи ўқув ва лаборатория хоналари мавжуд. Шунингдек, марказда стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги бўйича амалий кўникмаларни ўрганиш учун симуляция ускуналари билан жиҳозланган стоматология кабинети ва лабораторияси, иккита кимёвий лаборатория, ўқув анатомик музей ҳам ташкил этилган.

Айни пайтда филиалда 259 нафар 1-курс талабалари ўқиётган бўлса, уларнинг 145 нафари умумий тиббиёт, стоматология, биокимё ва фармацевтика йўналишларида таҳсил олади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!