» » «Дебют-2018» V республика кўрик-фестивалида Жиззах вилояти мусиқали драма театри ҳам иштирок этади

«Дебют-2018» V республика кўрик-фестивалида Жиззах вилояти мусиқали драма театри ҳам иштирок этади

13 ноябрь 2018 г 3 540 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 15—20 ноябрь кунлари «Дебют-2018» V республика кўрик-фестивали бўлиб ўтади, деб хабар берди Маданият вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Унда пойтахт ва республиканинг барча ҳудудларидан келган дебютант режиссёрлар (танлов иштирокчилари) томонидан саҳналаштирилган спектакллари намойиш этилади. Фестивалда намойиш этиладиган спектаклларни томоша қилиш бепул.

Ёш режиссёрларнинг «Дебют-2018» республика кўрик-фестивалини ўтказиш бўйича дастур:

15 ноябрь

  • 17:00—18:00 Ўзбек миллий академик драма театри биносида:
  • Кўрик-фестивалнинг тантанали очилиш маросими
  • 18:00—20:00 Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрининг «Оқ кема» спектакли намойиши (танловдан ташқари)
  • Муаллиф: Чингиз Айтматов
  • Саҳналаштирувчи режиссёр: Асқар Холмўминов

16 ноябрь

9:00-10:30 Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри биносида:

  • Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг «Қобил ила Хобил» спектакли намойиши
  • Муаллиф: Нафас Шодмонов
  • Саҳналаштирувчи режиссёр: Достон Худойбердиев-дебютант

11:00-13:00 Ўзбек миллий академик драма театри биносида:

  • Қўқон шаҳар мусиқали драма театри «Эломон» спектакли намойиши
  • Муаллиф: Азизбек Қурбонов
  • Саҳналаштирувчи режиссёр: Валишер Юнусов-дебютант.

15:00–16:00 Ўзбекистон давлат Ёш томошабинлар театри биносида:

  • Андижон вилояти ёшлар театрининг «Парол: яшасин севги!» спектакли намойиши
  • Муаллиф: Зухриддин Исмоилов
  • Саҳналаштирувчи режиссёр: Баҳодиржон Мажидов-дебютант

16:30-18:00 Ўзбекистон давлат драма театри биносида:

  • Бухоро вилояти мусиқали драма театрининг «Чиғириқ ёхуд Фариштали йигит» спектакли намойиши
  • Муаллиф: Учқун Ўсаров
  • Саҳналаштирувчи режиссёр: Шоҳижаҳон Обиддинов-дебютант

17 ноябрь

9:00-10:00 Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (Оперетта) театри биносида:

  • «Қобил ила Хобил», «Эломон», «Парол, яшасин севги!», «Чиғириқ ёхуд Фариштали йигит» спектакллари муҳокамаси.
  • 10:00-11:30 Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театрининг «Ах, водевиль, водевиль» спектакли намойиши
  • Муаллиф: Пётр Григорев
  • Саҳналаштирувчи режиссёр: Наталя Салихова-дебютант

12:00-12:45 Ўзбекистон давлат театри биносида:

  • Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрининг «Широқ» спектакли намойиши
  • Муаллиф: Нафас Шодмонов
  • Саҳналаштирувчи режиссёр: Йўлдош Эрматов-дебютант

14:30-15:15 Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театри биносида:

  • Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрининг «Қизил қалпоқча» спекталини намойиши
  • Муаллиф: Шарль Перро
  • Саҳналаштирувчи режиссёр: Гоззал Далиева-дебютант

16:00-17:30 Ўзбек миллий академик драма театри биносида:

  • Фарғона вилояти мусиқали драма театрининг «Қондошлар» спектакли намойиши
  • Муаллиф: Обиджон Рўзибоев-дебютант
  • Саҳналаштирувчи режиссёр: Умиджон Исаев-дебютант

18 ноябрь

9:00-10:00 Ўзбек миллий академик драма театри биносида:

«Ах, водевиль, водевиль», «Широқ», «Қизил қалпоқча», «Қондошлар» спектакллари муҳокамаси

10:00-11:30 Жиззах вилояти мусиқали драма театрининг «Чингизхоннинг оқ булути» спектакли намойиши

  • Муаллиф: Чингиз Айтматов асари асосида Илҳом Норматов инсценеровкаси
  • Саҳналаштирувчи режиссёр: Умид Нурматов-дебютант

Фестивалнинг тўлиқ дастури билан Маданият вазирлиги сайтида танишиш мумкин.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!