» » Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти делегацияси вакилларини вилоят ҳокими Эргаш Салиев қабул қилди

Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти делегацияси вакилларини вилоят ҳокими Эргаш Салиев қабул қилди

26 июль 2023 г 721 Комментарии: 0

Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти ҳокимлиги кичик бизнес билан танишиш ва тажриба алмашиш учун Жиззах вилоятига расмийлар ва тадбиркорлардан иборат бўлган 44 кишилик делегацияси билан келишди.

Туркистон делегацияси вилоят ҳокими Эргаш Салиев билан учрашишиб, Жиззах вилояти ҳақида таассуротлари, ҳамкорликнинг янги соҳалари тўғрисида музокаралар олиб боришди.

Музокаралар давомида томонлари ҳудудлардарда ташкил этиладиган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг кўргазмаси, ярамарка ва форумларида фаол қатнашишга, ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан ташрифларни кўпайтиришга келишиб олишди.

Шу билан биргаликда Туркистон вилоятининг Жетисой тумани ҳокимлиги вакиллари ва Мирзачўл тумани ҳокимлигининг вакиллари ўртасида “Гагарин” эркин савдо зоналарини ташкил бўйича музокаралар олиб борилди.

Ташриф доирасида Туркистон делегацияси таркибида келган “Cotton Макта” МЧЖ вакиллари ва “Жиззах кентекс” МЧЖ вакиллари ўртасида умумий қиймати 0,5 млн. долларлик текстил махсулотларини етказиб бериш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, делегация аъзолари Жиззах шаҳар Олмазор маҳалласида бўлишди. Бу ерда “NEWLAND” МЧЖ томонидан ташкил этилган текстил маҳсулотларини ишлаб чиқариш фабрикаси фаолияти билан танишилди.

“ЖИЗЗАХ” МИЗ ҳудудидаги корхоналар “АДМ ЖИЗЗАХ” МЧЖнинг автомобил ишлаб чиқариш заводи, “Мастер Билдинг Продуктс” МЧЖнинг қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхонаси, “БОНУ” МЧЖнинг қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ва “Жиззах кентекс” МЧЖнинг ип-калава ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишишди.

Бундан ташқари делегация аъзолари Жиззах шаҳри маҳалла ҳоким ёрдамчилари ҳамроҳлигида  Олмазор, Шодлик, Оққўрғонлик, Жиззахлик, М.Улуғбек ва Нурлиобод МФЙ ҳудудларида кичик бизнес тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларини кўздан кечиришди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!