» » Шароф Рашидов туманида "Тадбиркорлар хиёбони" очилди

Шароф Рашидов туманида "Тадбиркорлар хиёбони" очилди

29 июль 2023 г 223 Комментарии: 0

Шароф Рашидов туманида "Тадбиркорлар хиёбони" очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 январдаги "Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-15 сонли қарорининг 7-банди билан тасдиқланган иловага асосан Шароф Рашидов туманида "Тадбиркорлар хиёбони" ташкил этилди.

Очилиш маросимида Савдо-Саноат Палатаси Жиззах ҳудудий бошқармаси  раҳбари Рустам Ҳасанов, Шароф Рашидов туман ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Маъруф Эргашев, маҳалла фаоллари ва тадбиркорлар иштирок этишди.

Ушбу хиёбонда тадбиркорлар учун барча қулайликлар яратилган бўлиб тижорат банклари офислари, инвесторларнинг бизнес лойиҳаларини муҳокама қилиш ҳамда “Б2Б” учрашувлари учун махсус хоналар, “коворкинг” фаолияти, шунингдек,  Wi-Fi зоналар ташкил этилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!