Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Савдо-саноат палатаси фаолиятини бўйича қарор мазмун-моҳияти юзасидан тушунчалар берилди
01 февраль 2023 г 536 Комментарии: 0
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасида Савдо-саноат палатаси раисининг 2023 йил 27 январдаги 10А-сонли буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан бошқарма ходимлари ва ТКМнинг туман(шаҳар) бўлимлари ҳодимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Ушбу йиғилишда ТКМ ҳодимлари №10А-сонли буйруғи ва ушбу буйруқ асосида 2023 йил 30 январда чиққан ҳудудий бошқарманинг № 2Ф сонли буйруғи билан тўлиқ таништирилди. ТКМнинг туман(шаҳар) бўлими раҳбар ва ҳодимларига буйруқ билан танишганликлари тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилди ҳамда огоҳлантириш хатларига ТКМ ҳодимларининг имзоси жойида қўйдирилди.
Ушбу йиғилишда ТКМ ҳодимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 январдаги “Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 15-сонли Қарори мазмун-моҳияти юзасидан тушунчалар ҳам бериб ўтилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!