» » Янгиободда сенат аъзоси иштирокида бўлиб ўтган учрашувда Президент қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

Янгиободда сенат аъзоси иштирокида бўлиб ўтган учрашувда Президент қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

30 ноябрь 2022 г 527 Комментарии: 0

Янгиобод туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси ва мазмун-моҳияти юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Пардаев Нусратилла Маркаевич, туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда сўз олган Олий Мажлис Сенати аъзоси Нусратилло Пардаев сўнгги йилларда юртимизда инсон қадрини улуғлаш, маҳаллаларни обод қилиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу ўринда мазкур қарор асосида Янгиобод туманида қилинадиган ишлар тўғрисида гапириб, қарорнинг мазмун-моҳияти тўғрисида йиғилганларга тушунчалар берди.

Учрашув давомида қарор асосида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, бу борада фаоллар ва аҳоли вакилларининг ҳам таклиф ва ташаббуслари тингланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!