Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстликда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилашга қаратилган Президент қарори ижроси депутатлар назоратига олинди
24 ноябрь 2022 г 783 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори қабул қилинган эди.
Дўстлик туман ҳокимлигида қарор ижросига юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Нусратилла Пардаев, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги ҳамда қурилиш соҳаси вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда сўз олган Сенат аъзоси Нусратилло Пардаев Давлат раҳбари томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида гапираркан, шунинг баробарида қарорнинг мазмун-моҳиятини ҳамда Сенатнинг тавсиялари тушунтириб ўтди.
Тадбирда тумандаги маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича биринчи навбатда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан атрофлича фикр билдириб, депутатларнинг таклиф ва ташаббусларини эшитилди.
Қарор ижроси депутатлар томонидан назоратга олинадиган бўлди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!