» » Зоминда Олий Мажлис Сенати аъзоси ва масъуллар иштирокида оилавий низолар ҳолати муҳокама этилди

Зоминда Олий Мажлис Сенати аъзоси ва масъуллар иштирокида оилавий низолар ҳолати муҳокама этилди

14 октябрь 2022 г 562 Комментарии: 0

Зомин тумани Ёшлар маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 5 августдаги “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида”ги қарори ижроси доирасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Х.Алимова, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Ш.Матчанов,  вилоят ИИБ бўлим бошлиғи З.Хажиметов, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, вилоят Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси вакиллари, тумандаги маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари, маҳалланинг бошқа фаоллари ҳамда жоъме масжид имом-хатиблар иштирок этди.

Оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида содир этилаётган оғир ва ўта оғир жиноятлар, уларни келиб чиқиши сабаблари, олдини олиш чоралари муҳокамасига бағишланган йиғилишда Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Х.Алимова Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори мазмун-моҳиятини йиғилиш иштирокчиларга батафсил тушунтириб, бундай низолий вазиятлар ва ҳолатларда маҳалла раиси, профилактика инспектори, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиларининг масъуллигини ошириш, масъулиятсизлик билан ёндашиш оғир оқибатларга олиб келишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Зомин туманида оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида содир этилган жиноятлар ва шу каби ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳақида сўз юритилиб, йиғилиш иштирокчиларидан вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бош мутахассиси Ш.Ибрагимова, вилоят ИИБ бўлим бошлиғи З.Хажиметов, Зомин тумани бош имом хатиби, вилоят Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси бош мутахассиси А.Раббимов сўзга чиқди.

Йиғилиш давомида, оилаларда ижтимоий маънавий муҳитни яхшилаш, оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида содир этилган оғир ва ўта оғир жиноятларни келиб чиқиш сабаблари манзилли муҳокама қилиниб, келгусида бундай ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида самарали чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!