Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари бошлиғининг биринчи ўринбосарлари иштирокида таҳлилий йиғилиш ўтказилди
18 февраль 2021 г 948 Комментарии: 0
Жиззах вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида вилоятимиздаги туман шаҳар ҳокимларининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари бошлиғининг биринчи ўринбосарлари иштирокида фаолиятдаги масалалар юзасидан таҳлилий йиғилиш ўтказилди.
Аввало хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни турли ёд ғоялардан асраш, ҳар қандай шароитдаги хавфсизлик масалалари юзасидан вилоятдаги мавжуд ҳолатлар муҳокама этилди.
Шундан сўнг, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Назира Мухторова хотин-қизлар масалалрига жиддий эътибор бериш, "Аёллар дафтари" ва "Аёллар маслаҳат кенгашлари"нинг айни пайтдаги ҳолати, амалга оширилиш лозим бўлган ишлар, йўл қўйилган камчиликларга тўхталиб ўтди.
Жиззах вилоят Маҳалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш бошқармаси Матбуот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!