Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Сенатор Жиззах шаҳридаги хотин-қизлар ва ёшларнинг муаммоларини тинглади
13 февраль 2021 г 902 Комментарии: 0
Куни кеча Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашида Жиззах шаҳридаги маҳалла раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари иштирокида “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган хотин-қизлар ва ёшлар билан манзилли ишлаш. Уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш бўйиа муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Муҳокама давомида Сенат аъзоси Н.Мухторова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 12-ялпи мажлисида белгиланган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Шу куни Кенгаш биносида Олий Мажлис Сенатига турли масалаларда мурожаат қилган 3 нафар аёлларнинг мурожаатлари тегишли тартибда масъуллар иштирокида кўриб чиқилиб, 2 та муаммонинг ечими топилишига кўмаклашилди.
Шунингдек, 2021 йилда Жиззах шаҳрининг “Обод” маҳалласи “Обод қишлоқ” дастурига киритилганлиги ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгиланган тартибда масъулият билан ёндошиб ишлашда тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!