Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мирзачўл тумани хотин-қизлар қўмитасига янги раис сайланди
07 ноябрь 2019 г 2 247 Комментарии: 0
Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханова раислигида хотин-қизлар қўмиталари раислари, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича маҳалла мутахассислари, ҳамкорликдаги давлат ҳамда жамоат ташкилотлари, фаол аёллар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда хотин-қизлар қўмиталарига белгиланган топшириқлар, бажарилиши лозим бўлган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Шу пайтгача Жиззах вилояти Хотин-қизлар қўмитаси котибият мудири лавозимида ишлаб келган Раупова Сарвиноз Ахматовна Мирзачўл тумани ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раислигига сайланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!