» » Сенатор ва депутатлар Арнасой туманида учрашув ўтказишди

Сенатор ва депутатлар Арнасой туманида учрашув ўтказишди

23 ноябрь 2022 г 560 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги“2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори ижроси бўйича Арнасой туман ҳокимлигида туман Кенгаши депутатлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзоси Пардаев Нусратилла Маркаевич, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва туман ҳокимининг ўринбосарлари иштирок этди.

Сенат аъзоси йиғилганларга 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 2022 йилда туманнинг Олтин водий,  Чулқувар, Зарафшон, Ғолиблар, Бобур ва Бўстон маҳалла фуқаролар йиғиниларидаги ички йўллар, ичимлик ва оқар сув ҳамда бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш борасидаги амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан атрофлича тушунчалар бериб, депутатларнинг ушбу йўналишда жамоатчилик назоратини янада кучайтириш лозимлиги ҳақида атрофлича тушунча ва тавсияларни бериб ўтди.

 Йиғилиш қизғин савол-жавоб, таклиф ва мунозараларга бой шаклда ўтказилди.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!