» » Арнасойда ОАВ ходимлари иштирокида пресс-тур ўтказилди

Арнасойда ОАВ ходимлари иштирокида пресс-тур ўтказилди

14 июнь 2022 г 677 Комментарии: 0

Арнасой туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини оммавий ахборот воситалари ва депутатлар орқали аҳолининг кенг қатламига етказиш мақсадида пресс-тур ўтказилди.

Бугун навбатдаги пресс-тур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22 январдаги “2022 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-98-сонли қарори ижроси юзасидан Арнасой туманида бажарилаётган ишлари тўғрисида бўлиб ўтди.

Мазкур пресс-тур иштирокчилари дастлаб туман марказидаги Ғолиблар МФЙдаги 8,10-сонли умумтаълим мактабларининг капитал таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.

Пресс-турда Арнасой туман туман ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларини ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Адилов Ғолиблар МФЙдаги 8-сонли умумтаълим мактаби биноси 2022 йил учун мўлжалланган инвестиция давлат дастури асосида 6 млрд 232 млн 700 минг сўмлик, 10-сонли умумтаълим мактаб биносини 2022 йил учун мўлжалланган инвестиция давлат дастури асосида 1 млрд. 500 млн сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирлаш ишлари ҳозирда 70 фоиз ишлар бажарилганлиги борасида маълумотлар бериб ўтди.

Шундан сўнг пресс-тур иштирокчилари Бобур ва Олтин водий МФЙларнинг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, миллий куринишдаги беседка ва фаввораларнинг қурилиши ҳамда Ғ.Ғулом МФЙда пиёдалар ва велосипед йўлакчаларининг қурилиш ишлари билан танишди.

Туманда ўтказилаётган пресс-тур иштирокчиларининг навбатдаги манзили Олтин водий МФЙда бўлиб, у ерда ҳам кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш ишларини кўздан кечирди. Пресс-тур иштирокчилари ушбу ҳудудда бу каби бунёдкорлик ишларида аҳолига яратилаётган шарт-шароитлар юзасида мутасаддилар билан суҳбатлашишди.

Шунингдек, иштирокчилар туманда ирригация ва мелиорация ҳамда ичимлик суви тармоқларини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати билан яқиндан танишди.

Жумладан, Чинобод МФЙда 2022 йил учун мўлжалланган инвестиция давлат дастури асосида 1 млрд 490 млн сўмлик 8 км  ичимлик сув тармоғи ётқизиш ишларини кўздан кечирди.

Ирригация объектлари бўйича туманнинг “Фарғона”, “Туркистон”, “Й.Зоҳидов” ва “А.Соипназаров” ҳудудларида 2.0 млрд сўмлик лоток тармоқларини реконструкция қилиш ишлари ва “Б.Файзиев”, “Қозоғистон”, “Мустақиллик”, “О.Водий” ва “Улуғбек сув манбаи” ҳудудларидаги лоток тармоқларини дастури асосида 3 млрд. 878 млн 500 минг сўмлик пульсар суғориш тизимини реконструкция қилиш ишларининг гувоҳи бўлишди.

Пресс-тур иштирокчилари яна бир муҳим йўналишлардан бири бўлган мелиорация объектларида бўлди. Унда туманнинг "Оқбулоқ", "Фарғона", "Мустақиллик" ва “А.Соипназаров” фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмалари ҳудудларида 2 млрд. 280 млн сўмлик ёпиқ-горизонтал дренаж тармоқларини қуриш ишлари ҳамда “Туркистон”, "Бухоро", “Фарғона” ва "Б.Файзиев" фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмалари ҳудудларида дастур асосида 850 млн сўмлик коллектор тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг амалга ошириш жараёнларини кўздан кечирди.

Режадаги манзиллар ўрганиб бўлингач пресс-тур якунида Арнасой туман туман ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларини ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Адилов иштирокида тақдимот ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга туман ҳокими ўринбосари томонидан батафсил жавоб олишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!