» » Жиззахда Олий Мажлис сенатига фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар муҳокама этилди

Жиззахда Олий Мажлис сенатига фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар муҳокама этилди

15 июль 2021 г 768 Комментарии: 0

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари Р.Сиддиқов, С.Суярова, халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти ходимлари, депутатлар ҳамда ОАВлар вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиқган Сенатор Р.Сиддиқов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун, “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли Қарорининг имзоланиши мамлакатимизда олиб борилаётган янги босқичдаги ислоҳотларнинг амалий ифодаси сифатида халқимиз томонидан илиқ кутиб олинганини таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида Олий Мажлис Сенатига фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар муҳокама этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!