Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишдаги очиқ мулоқотда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди
12 сентябрь 2022 г 514 Комментарии: 0
Фориш тумани 4-сектор ҳудудидаги “Ўзбекистон” ҳамда “Осмонсой” маҳаллаларида сектор раҳбари Санжар Ҳафизов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фориш туман Халқ қабулхонаси мудири Достон Жонадилов ҳамда Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши котибияти мудири Раъно Даулановалар иштирокида аҳоли билан ҳар иккала маҳаллани 2023 йилда маҳалла инфратузилмаларини ривожлантириш юзасидан очиқ мулоқоти ўтказилди.
Мулоқотда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоли, шунингдек маҳалла ҳудудида жойлашган мактаб, болалар боғчаси, соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари, маҳалла фаоллари иштирок этишди. Мулоқот давомида аҳоли кайфиятига бевосита таъсир кўрсатувчи энг долзарб муаммоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш бўйича аҳоли таклиф ва истаклари атрофлича ўрганилиб, муҳокама қилинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!