» » Мақсад – ёшлар билан ишлашни янги босқичга кўтариш

Мақсад – ёшлар билан ишлашни янги босқичга кўтариш

30 март 2022 г 705 Комментарии: 0

Фориш туманида маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари иштирокида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар билан ишлашни янги босқичга кўтариш, камбағалликни қисқартириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирга молия, иқтисодиёт ва тижорат банклари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда уларнинг ўринбосарлари ва мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари ҳам таклиф этилди.
Тадбирда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Мустанов, Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари С.Эшматов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Б.Тошпўлатов, Фориш тумани ҳокими И.Матиевлар тумандаги мавжуд 25 та МФЙда вақтинча иш билан банд бўлмаган аҳолини тадбиркорликка йўналтириш, ёшлар билан ишлашни тизимли йўлга қўйиш, тадбиркорлик соҳасида кичик корхоналар ташкил этиш борасида ҳамда ёшлар билан ишлашни янги босқичга кўтариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш асосий мақсад эканини алоҳида таъкидлади.

Тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга банк кредит ва субсидия маблағлари, тадбиркорлар учун ер ва жой  ажратиш масалаларига ҳам алоҳидат эътибор қаратилди. Шундан сўнг, тумандаги 25 та МФЙда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиларининг 3 ойлик фаолияти атрофлича таҳлил қилиниб, улар томонидан амалга оширилган ишларга баҳо берилди. Йўл қўйилган хато ва камчиликлар кўрсатилиб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!