» » Фориш туманида ҳоким ёрдамчилари фаолияти қандай бўлмоқда?

Фориш туманида ҳоким ёрдамчилари фаолияти қандай бўлмоқда?

04 февраль 2022 г 693 Комментарии: 0

Фориш тумани 4-сектор ҳудудидаги “Ўзбекистон” маҳалласида 803 та оила бўлиб, уларда 3510 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 496 нафар бўлиб, уларнинг 298 нафари вақтинча ишсиз.
Президентимизнинг 2021 йил декабрь ойида қабул қилинган “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги фармони ва “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “маҳаллабай” ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги” фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари бу борадаги долзарб вазифаларни амалга оширишда дастуриламал бўлди.
Феруз Шомуродов “Ўзбекистон” маҳалласига ҳоким ёрдамчиси этиб тайинланди. У кўп йиллар туман давлат солиқ инспекциясида ва бошқа бир қатор ташкилотларда етакчи мутахассис бўлиб ишлаган. Етарли ҳаётий тажриба ва кўникмаларга эга. Қолаверса ўзи ҳам тадбиркорлик билан шуғулланади.
Феруз Шомуродов маҳаллада иш фаолиятини аҳолини хатловдан ўтказишдан бошлади. Ҳар бир хонадон ва унда яшовчи ҳар бир фуқаро билан яккама-якка суҳбатлашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиб бормоқда. Ўрганиш жараёнларининг бирида у шу маҳаллада яшовчи Бахтиёр Қозоқов хонадонида бўлиб, унинг ҳовлисидаги иссиқхонаси билан танишди. Бахтиёр Қозоқовга иссиҳхонани янада кенгайтириш, бунинг учун унга субсидия олиб беришди ёрдам беришини таъкидлади.
Ҳақиқатдан ҳам Бахтиёр Қозоқов хонадонидаги иссиқхонада етиштирилаётган лимонларни кўрган киши тадбиркорлик қилган, меҳнат қилиб, яратувчилик билан шуғулланган ҳар қандай киши фаровонлик ҳалол меҳнат билан эканига яна бир бор амин бўлади.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!