Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда янги “Ҳоким ёрдамчилари” иш фаолиятини ташкил этиш юзасидан давра сухбати бўлиб ўтди
12 ноябрь 2021 г 1 276 Комментарии: 0
Жиззах шаҳридаги Политехника институти мажлислар залида, вилоят ҳокими ўринбосари Б.Назаров, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов ҳамда шаҳар ҳокими К.Холмуродов иштирокида Жиззах шаҳрида мавжуд 34 та маҳалла фуқаролар йиғинларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига тавсия этилган номзодлар ҳамда маҳалла раислари билан ҳоким ёрдамчилари иш фаолияти ташкил этиш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродов бўлиб ўтган давра суҳбатида тайинланган ҳоким ёрдамчилари кредит ва субсидия бериш, маҳалладаги томорқа ва бўш ерлардан самарали фойдаланиш, кооперациялар ташкил қилиш бўйича аҳолига кўмаклашади дея ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов “Энг аҳамиятли жиҳати шундаки, ҳоким ёрдамчиларининг ўз буджети бўлиб, эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар ажратиш, жамоат ишларига жалб қилиш, ёшларни касбга ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқлари берилади. Имтиёзли кредит ва субсидия оладиган аҳоли ва ишсиз фуқаролар билан камбағалликдан чиқиш ва кўпроқ даромад олишга ундайдиган "ижтимоий шартнома" тузишга ҳоким ёрдамчилари масъул бўлади”-дея таъкидлади.
Йиғилишда “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига тавсия этилган номзодлар таништирилди. Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!