Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мирзачўл тумани ҳокими ўзгарди
19 январь 2021 г 8 135 Комментарии: 0
Мирзачўл туманига Аҳмедов Шерзод Маликович янги ҳоким сифатида таништирилди.
Аҳмедов Шерзод Маликович
Бугун 19 январь куни Халқ депутатлари Мирзачўл туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Йиғилишда Мирзачўл тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Холмуродов Комил Адҳамович бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев иштирок этди. Йиғилишда иштирок этган вилоят ҳокими Эргаш Салиев Мирзачўл тумани ҳокими лавозимига Аҳмедов Шерзод Маликович номзодини таклиф қилди. Депутатлар ушбу номзодни маъқуллади.
Аҳмедов Шерзод 1978 йилда Зомин туманида туғилган 2000 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва 2008 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети тамомлаган.
Аҳмедов Шерзод 2016 йилдан буён “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз Холмуродов Комил Адҳамович Мирзачўл туманига 2018 йил ноябр ойидан буён раҳбарлик қилиб келаётганди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!