Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокими лавозимга қайта тасдиқланди
13 январь 2020 г 4 004 Комментарии: 0
Бугун олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг биринчи сессияси ўтказилди.
Сессия ишида вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлигининг бошқарма ва бўлимлари раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев Давлятович иштирок этди.
Ўзбекистон Конституциясининг 98-моддаси, шунингдек “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасига биноан вилоят ҳокимлигига номзод Ўзбекистон президенти томонидан халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг ушбу Кенгашга тасдиқлаш учун тақдим этилиши белгиланган.
Шерзод Кудбиевнинг маълум қилишича, Қонунчиликнинг бу талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Президенти томонидан вилоят ҳокимлигига Эргаш Салиев Алибекович номзоди тавсия этилди. Номзод бўйича партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилди.
Сессияда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасига кўра Эргаш Салиевни вилоят ҳокими лавозимига тасдиқлаш учун халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашига тақдимнома киритилди. Депутатлар Эргаш Салиевни Жиззах вилояти ҳокими этиб бир овоздан тасдиқлади.
Эргаш Салиев 2017 йилнинг октябрь ойидан буён Жиззах вилояти ҳокими ҳисобланади.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!