Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессиясини чақириш тўғрисида вилоят ҳокими қарори имзоланди
06 январь 2020 г 2 025 Комментарии: 0
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессиясини чақириш тўғрисида вилоят ҳокимининг 4-сонли қарори имзоланди.
Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан чиқарилган.
Қарорга асосан:
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашига ўтказилган сайлов якунлари тўғрисида;
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида;
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш ва таркибини тасдиқлаш тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисида.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!