Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида янги тайинланган ҳоким ёрдамчиларини вилоят ҳокимини биринчи ўринбосари таништирди
10 ноябрь 2021 г 1 130 Комментарии: 0
Фориш туманида тумандаги 25 та маҳалла фуқаролар йиғинларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича “ҳоким ёрдамчиси” фаолиятини ташкил этиш ва улар олдида турган вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишга туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, “ҳоким ёрдамчиси” лавозимига тавсия этилган номзодлар иштирок этишди.
Йиғилишда Фориш туман ҳокими Икром Матиев кириш сўзи билан очди.
Йиғилишда Жиззах вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдивали Мустанов ҳоким ёрдамчилари олдида турган вазифалар, тумандаги маҳаллаларда аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш борасидаги вазифалар, шунингдек, барча маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиларига меҳнат қилишлари учун қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратиш ҳақида тўхталиб ўтди.
Йиғилишда “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига тавсия этилган номзодлар таништирилди.
Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!