» » Арнасой тумани Бобур МФЙда ҳоким ёрдамчиси муаммоларни бартараф этмоқда

Арнасой тумани Бобур МФЙда ҳоким ёрдамчиси муаммоларни бартараф этмоқда

19 январь 2022 г 794 Комментарии: 0

Арнасой туманидаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолият юритмоқда. 

Ҳоким ёрдамчилари маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, республика вакиллари билан биргаликда ўзига бириктирилган маҳаллани ривожлантириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, ижросини таъминлашда фаол иштирок этмоқда.

Шунингдек, “темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарлари доирасида ўз маҳалласида ўрганишлар ўтказиб, ижтимоий реестрни қайтадан шакллантиради. Ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш ва ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратишни йўлга қўяди. 

Жавлон Алматов Арнасой тумани ҳокимининг “Бобур” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси лавозимига киришганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Ҳоким ёрдамчиси маҳалла маъмурияти, ҳудудда яшовчи саховатпеша тадбиркорлар ҳамкорлигида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. 

– Ўрганишлар давомида паррандачилик, асаларичилик, иссиқхона бошқа йўналишлар бўйича тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган 16 нафар фуқаролар рўйхати шакллантирилди, – дейди Жавлон Алматов. — Ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ушбу фуқароларга банк кредити ва ёки субсидия ажратилади.  

Шунингдек ҳоким ёрдамчиси маҳалланинг «ўсиш нуқтаси»дан келиб чиқиб, аҳоли ўртасида ўзини-ўзи банд қилиш масалаларига жиддий ёндошди.

Хонадонбай ўрганишда томорқа – даромат манбаи сифатида иссиқхоналар кўламини кенгайтириш зарур эканлигини қайд этиб ўтди. Аҳоли ўз томорқасини иссиқхоналарни барпо этиш ва мавжуд иссиқхоналарни кенгайтириш талабидан келиб чиқиб уларга кредит ва субсидиялар ажратиш имкони борлигини қайд этиб ўтди. 

Аҳоли ўртасида ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида давлат солиқ хизмати оргонларида рўйҳатдан ўтиш борасида тушинчалар ҳам бериб ўтилди ва ўз томорқасида ўзини банд қилган 5 нафар фуқароларни ушбу рўйҳатдан ўтказди.

Ҳоким ёрдамчиси Бобур МФЙ раиси Идрис Пармонов билан хонадонбай рўйхат асосида маҳалла кесимида ҳақиқий ижтимоий вазиятни аниқлаш мақсадида аҳоли хонадонларида бўлди. 

Маҳаллада аҳолининг кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўлган хизмат турларини ривожлантириш, аҳолини, биринчи навбатда ишсиз ёшлар ва аёлларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тушинчалар бериб ўтди.  

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!